Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекинда эркак супермаркетдаги одамларга пичоқ билан ҳужум қилди
Фото: Fotokon
11 февраль маҳаллий вақт билан 13.00да Хитой пойтахти Пекиннинг Сидань туманида 35 ёшли эркак номаълум сабабларга кўра Joy City супермаркетига келганларга ҳужум қилган. Оқибатда бир аёл ҳалок бўлган, яна 12 киши жароҳат олган ва шифохонага етказилган. Бу ҳақда Пекин полицияси Weibo ижтимоий тармоғида маълум қилди.


Воқеа жойига келган полициячилар эркакни тезкорлик билан қўлга олишган. Айни вақтда у сўроқ қилинмоқда.
Охирги маълумотларга кўра, Хэнань вилоятида яшовчи эркак ҳужумни атайлаб амалга оширганини ва шу тариқа “ўзининг норозилигини билдирганини” айтган. Эркакни ҳужумни содир этишга нима етаклагани ҳозирча номаълум.
Сидань тумани Пекиннинг тарихий марказида жойлашган бўлиб, у ерда кўплаб савдо ва кўнгилочар марказлари мавжуд. Дам олиш кунлари бу ер айниқса гавжум бўлади.

Мавзуга оид
07:56 / 08.01.2026
Дунёда энг кўп чой қаерда ишлаб чиқарилади?
16:33 / 06.01.2026
«Расм сифати яхши, тўғрими?» — Ли Хитой билан муносабатларни тиклашга уринмоқда
18:46 / 05.01.2026
Тожикистон ва Ўзбекистон Хитой ва Европага мултимодал йўлакни ишга туширади
21:54 / 04.01.2026