Жамият | 10:27 / 12.02.2018
19219
1 дақиқада ўқилади

Қашқадарёлик эркак турмуш ўртоғига пичоқ урди

Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида жиноят содир бўлди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

Қайд этилишича, Қарши туманида 4 февраль куни  соат  21:00ларда Хониён МФЙ Порлоқ келажаги кўчаси 12-уйда яшовчи, вақтинча ишсиз, 1975 йилда туғилган З.Ш. уйида оилавий жанжал оқибатида турмуш ўртоғи С.Ҳ.нинг орқа курак қисмига пичоқ билан уриб жароҳат етказган.

Натижада С.Ҳ. касалхонага ётқизилган. З.Ш. қўлга олинган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид