Ўзбекистон | 21:23 / 12.02.2018
10155
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда имконияти чекланганлар учун махсус жиҳозланган автобуслар синовдан ўтказилади

Беларусь Ўзбекистонга икки тажрибавий автобусини етказди. Бу табиий газда ишловчи «MAZLotos» русумидаги катта ва ўрта сиғимдаги тажрибавий автобуслардир. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ матбуот хизматининг хабар беришича, автобуслар 2018 йилнинг 8 февралида Тошкентга келтирилган. 

Манбага кўра, бу автобуслар паст полли бўлиб, ногиронлар аравачалари ва жисмонан имконияти чекланган кишилар учун махсус жиҳозланган. Бу эса барча йўловчилар учун бирдек қулайлик яратади.

Фото: "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ

Автобуслар синови "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ таркибига кирувчи автопаркларда бўлиб ўтади. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид