Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси: "Ҳозир Ўзбекистонга сармоя киритишнинг айни вақти!"
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси Азим Исроилович Аҳмадхўжаев 12 февраль куни 60 кишидан иборат Корея бизнес доираси билан бўлиб ўтган учрашувда Ўзбекистоннинг инвестицион жозибасига доир тақдимот билан чиқди ва бугунги кунда бу йўналишда қандай ишлар амалга оширилаётгани ҳақида маълумот берди. Тадбирда иштирок этган KUN.UZ мухбири шу ҳақида хабар берди.
А.И.Аҳмадхўжаев ўз нутқида Ўзбекистон аҳолисининг кўпчилиги бугунги кунда уч тилни билиши, сўнгги вақтларда инглиз тили фаол ўзлаштирилаётганини қайд этди. Шунингдек у Ўзбекистон минерал ресурслар ва мева-сабзавотларга бойлиги, еримиз серҳосил эканини таъкидлади.
"Ҳозир Ўзбекистонга инвестиция киритишнинг айни вақти! Инвестицион иқлим яхшиланмоқда, иқтисодиёт кўрсаткичлари ошмоқда, бизнес юритиш осонлашди. Валюта либерализацияси билан боғлиқ масалалар ҳал қилинди. Ўзбекистон жаҳоннинг иқтисодиёти шиддат билан ўсиб бораётган мамлакатлари рейтингининг кучли бешлигидан ўрин олди. Шундай экан, ҳозирнинг ўзида инвестиция киритинг, юзага келган имкониятдан фойдаланинг", - дея чорлайди Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси.
Бундан ташқари, у экспортчиларга Ўзбекистонда қўлга киритиладиган даромад фақат уларнинг ўзига тегишли бўлиши, уни хоҳлаганча сарфлашлари мумкинлиги ва бу билан боғлиқ муаммолар бартараф этилганини таъкидлади.
Хорижий сармоячилар учун эркин иқтисодий зоналар яратилгани, божхона билан боғлиқ қатор жараёнлар соддалаштирилгани ва муайян имтиёзлар йўлга қўйилгани қайд этилди.
"2012 йилда Ўзбекистон мамлакатда бизнес юритиш бўйича Афғонистон, Ироқ, Зимбабвега тенглаштирилган бўлса, бугунга келиб биз Хитой, Туркия, Люксембург ва Баҳрайн каби мамлакатларга яқинмиз. Охирги вақтда лицензиялаш билан боғлиқ тахминан 160 жараён, турли характердаги 19 бюрократик жараён амалга оширилди.
Ўзбекистон 32 миллиондан зиёд аҳолига эга, бу эса бизни минтақадаги энг йирик истеъмолчи бозорга айлантиради", - дейди Азим Аҳмадхўжаев.
Мавзуга оид
19:32 / 07.11.2024
Трамп Ўзбекистон билан муносабатларни қандай олиб боради?
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
21:21 / 17.10.2024