Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея Республикасининг Маданият ва санъат уйи очилишида икки давлат раҳбари қатнашиши кутилмоқда

Ўзбекистонда Корея Республикасининг Маданият ва санъат уйи очилади ва унда икки мамлакатнинг давлат раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда. KUN.UZ мухбири 13 февраль куни Ўзбекистон-Корея йиғилишида меҳмон томоннинг берган маълумотларига асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
Ўзбекистон томон Корея маданият ва санъат уйи қурилиш муддатини тезлаштиришни сўради. "Ҳозирда Корея томон қурилиш ишларини тезлаштириш имкониятларини кўриб чиқмоқда. Бунда биз хавфсизлик масалаларига ҳам эътибор қаратишимиз лозим. Маданият уйининг очилиши икки мамлакат президенти иштирокида бўлиши режалаштирилмоқда. Бу борада Корея ва Ўзбекистон узвий ҳамкорлик қилади", - дейилади кореяликлар баёнотида.
Корея томон бу борада бугун тор доирада келишиб олинганини таъкидлаган ҳолда, техник ва технологик масалаларни яна бир бор кўриб чиқиши ҳамда Ўзбекистон раҳбарияти томонидан келиб тушган илтимосни қониқтиришга ҳаракат қилиб, Корея маданият ва санъат уйининг очилиш маросимини жорий йилнинг май ойида ўтказиш имконини кўриб чиқишга ваъда берди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026