22:57 / 14.02.2018
11164

Буффон футболчилик фаолиятини қачон якунлашини айтди

«Ювентус» дарвозабони Жанлуижи Буффон мавсум охирида футболни тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга изоҳ берди.

«Мавсум якунланишидан олдин, клуб раҳбари Жузеппе Маротта билан учрашаман. Биз стол атрофида ўтириб, барча нарсаларни муҳокама қиламиз ва якуний қарорга келамиз. Шунгача кейинги фаолиятим ҳақида бир нарса деёлмайман» - деб 40 ёшли дарвозабон сўзларини келтирмоқда Calciomercato.

Эслатиб ўтамиз, Буффон 2001 йилдан буён «Ювентус» таркибида тўп суряпти. У жамоа либосида 500тадан ортиқ ўйин ўтказган. Аввалроқ у Италия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаган эди.

Top