Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Корея диаспорасининг Ўзбекистондаги 283 вакили юксак давлат мукофотлари билан тақдирланган
Корея диаспораси Ўзбекистондаги кўп миллатли халқнинг ажралмас қисми ҳисобланади ва республикада ўтказиладиган барча ижтимоий ва маданий тадбирларда фаол иштирок этади. Ўзбекистон мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига корейсларнинг қўшаётган ҳиссасини қадрлайди.
KUN.UZ мухбирининг Халқаро Пресс-клубнинг икки мамлакат дўстлигига бағишланган сессиясида тақдим этилган маълумотларга асосланиб хабар беришича, Корея диаспорасининг 283 нафар вакили юксак давлат мукофотлари ва унвонлари билан тақдирланган бўлиб, жамиятимизда катта нуфузга эга. Улар орасида - парламент ва ҳукумат аъзолари, хизмат кўрсатган фан, маданият ва санъат вакиллари, юқори малакали мутахассислар бор.
Жумладан, қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришдаги таниқли ташкилотчилар Ким Пен Хва ва Хван Мун Гим, Ўзбекистон Қаҳрамони, Хивадаги “Меҳрибонлик уйи” директори Вера Пак, Мактабгача таълим вазири, сенатор Агриппина Шин, сенатор Валерий Тян, Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Фен, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон корейс маданият марказлари ассоциацияси раиси Виктор Пак, бокс бўйича Жаҳон кубоги соҳиби Владимир Шин, рассом Николай Шин, академик Владимир Ким, Тиббиёт фанлари доктори, профессор Александр Шек ва бошқалар.
Кўп сонли корейс миллати диаспораси икки мамлакат ва халқларимизнинг янада яқинлаштириш ўртасидаги дўстона муносабатларни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади. 2017 йилда мамлакатимизда корейсларнинг Ўзбекистонда яшаётганлигининг 80 йиллиги кенг нишонланди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026