Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Афғонистон учун электр энергияси экспорт нархини пасайтирмоқда
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Афғонистонга етказиб берилаётган электр энергияси нархини пасайтиради. Бу ҳақда Афғонистоннинг Миллий хавфсизлик масалалари бўйича маслаҳатчиси вакили Қодир Шоҳ маълум қилди.
Афғонистоннинг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси вакилининг афғон ОАВга хабар беришича, Афғонистон президентининг миллий хавфсизлик масалалари бўйича катта маслаҳатчиси Ханиф Атмар Тошкентда бўлиб ўтган минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича Ўзбекистон-Афғонистон қўшма комиссияси йиғилишида иштирок этган. Минтақавий хавфсизлик масалалари бўйича икки томонлама комиссия президент Ашраф Ғанининг 2017 йил декабрь ойида Ўзбекистонга ташрифи якунлари бўйича ташкил этилган.
Ўзбекистон Афғонистонга етказиб бериладиган электр энергияси нархини 35 фоизга камайтирди: киловатт соатга 7,6 дан 5 центгача. Янги нарх шу ойдан жорий этилади.
Мавзуга оид
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026