Ўзбекистон | 20:50 / 16.02.2018
4562
2 дақиқада ўқилади

Бельгия Ўзбекистонга янги элчисини жўнатди

16 февраль куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Бельгия қироллигининг фавқулодда ва мухтор элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) этиб тайинланган Жан-Артур Режибони қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

Вазир элчининг ишонч ёрлиқларини қабул қилиб, уни юқори ва масъулиятли лавозимга тайинлангани билан табриклади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон — Бельгия муносабатларини икки ва кўп томонлама шаклларда, жумладан Ўзбекистон — Европа Иттифоқи, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасида ривожланишнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашувда давлатлараро алоқаларни чуқурлаштириш, жумладан миллий парламентлар ва ташқи сиёсат идоралари даражасида муносабатларни мустаҳкамлаш, Ўзбекистон ва Бельгиянинг ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш, маданий-гуманитар алмашинувларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Долзарб халқаро муаммоларни муҳокама қилиш чоғида минтақавий хавфсизлик масалалари, хусусан, 2018 йилнинг 26—27 март кунлари Тошкент шаҳрида ўтказиш режалаштирилаётган Афғонистон бўйича халқаро конференцияга тайёргарлик жараёнига алоҳида эътибор қаратилди.

Мавзуга оид