Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини топширди
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бурунди давлатининг мамлакатдаги биринчи элчиси Жозеф Нкурунзиза ишонч ёрлиқларини қабул қилди. Томонлар икки томонлама алоқалар салоҳияти ва халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорликни кучайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Фото: Бахтиёр Саидов / Telegram
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Бурунди давлатининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси Жозеф Нкурунзизани қабул қилди. Учрашув чоғида элчи жаноблари ўзининг ишонч ёрлиқларини вазирга топширди.
Ташқи ишлар вазири ўз Telegram-каналидаги хабарида Бурундининг Ўзбекистондаги биринчи элчиси ишонч ёрлиқларини қабул қилганини қайд этар экан, мулоқот самарали ва келажакка йўналтирилган руҳда ўтганини таъкидлади.
Музокаралар давомида:
- икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг ривожланаётган салоҳияти бўйича фикр алмашилди;
- савдо-иқтисодий, сиёсий ва бошқа йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари муҳокама этилди;
- халқаро ва минтақавий ташкилотлар доирасида ҳамкорликни кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида Бахтиёр Саидов элчи Жозеф Нкурунзизага Ўзбекистондаги масъулиятли дипломатик фаолиятида муваффақиятлар тилаб, ўзаро манфаатли ва натижага йўналтирилган ҳамкорликни биргаликда ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Мавзуга оид
10:07 / 20.04.2026
Ўзбекистон дипломатик алоқалар ўрнатган давлатлар сони 167 тага етди
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
21:38 / 12.03.2026
Ташқи ишлар вазирлигида Кўрфаз араб давлатлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди
18:22 / 08.03.2026