Space X Falcon 9 ракетаси стартини яна кечиктирди
Илон Маскнинг SpaceX компанияси радиолокацион кузатув ҳамда Microsat 2a ва Microst 2b интернетини тарқатишга мўлжалланган PAZ сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқиши керак бўлган Falcon 9 ракетаси стартини кечиктирди. Ракета парвози 21 февралга кўчирилди.
Team at Vandenberg is taking additional time to perform final checkouts of upgraded fairing. Payload and vehicle remain healthy. Due to mission requirements, now targeting February 21 launch of PAZ.
— SpaceX (@SpaceX) February 17, 2018
"Якуний текширув учун Вандерберг базасидаги жамоага қўшимча вақт талаб қилинди. Юк ва ракета билан боғлиқ ҳеч қандай муаммо йўқ. Парвоз дастурига бўлган талаблар туфайли PAZ старти 21 февралга кўчирилади".
16 февраль куни кечқурун SpaceX Falcon 9 стартини 18 февралга кўчиргани маълум қилинган эди, ундан аввал эса 17 февраль парвоз куни этиб белгиланганди.
SpaceX бутун дунё бўйлаб интернетга кириш имконини тақдим этиш мақсадида ўзининг бўлғуси коммуникацион тармоғи учун сунъий йўлдошлар тармоғини яратмоқчи. Тармоқда тахминан 12 минг сунъий йўлдош бўлади, дея таъкидланади The Verge нашрида. Синовлар муваффақиятли ўтса, 2024 йилга бориб, тармоқни йўлга қўйиш ишлари якунланади.
Мавзуга оид
16:59
АҚШдан Хитойгача 40 дақиқада: Илон Маск самолётларни ракеталарга алмаштирмоқчи
22:03 / 25.10.2024
Crew Dragon-8 космик кемаси ХКСдан муваффақиятли қайтиб келди
22:13 / 24.10.2024
SpaceX компанияси Ўзбекистонга миллий космик дастурни ишлаб чиқишда ёрдам беради
21:00 / 15.10.2024