Жаҳон | 09:40 / 19.02.2018
6083
2 дақиқада ўқилади

АҚШ давлат котиби КХДР билан музокаралардаги катта таёқ ҳақида гапирди

АҚШ давлат котиби Рекс Тиллерсоннинг маълум қилишича, Қўшма Штатлар Шимолий Корея билан дипломатик мулоқот учун очиқ. Бироқ, унинг таъкидлашича, мамлакат музокараларда «катта таёқ»дан фойдаланмоқда. Бу ҳақда сиёсатчи CBS телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.

«Биз уларни музокаралар ўтказишга ишонтириш учун сабзидан фойдаланаётганимиз йўқ. Биз катта таёқни қўлламоқдамиз», - деди Тиллерсон.

Давлат котибининг фикрича, унинг иши КХДР билан алоқа каналларини очиқ қолдиришдан иборатдир. Сиёсатчининг шунингдек айтишича, АҚШда Шимолий Корея томонидан хабарларни олишмоқда ва КХДР дипломатик мулоқотга қачон тайёр бўлишини билиб олишади. Шу билан бирга, Тиллерсоннинг таъкидлашича, Америка томони ярим оролда музокаралар ўтказиш истаги пайдо бўлмагунга қадар Шимолий Кореяга босим ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америка ташқи сиёсат идораси расмий вакили Ҳезер Науэрт брифинг давомида АҚШ КХДРга қачонгача босим ўтказишини айтиб ўтганди.

Мавзуга оид