Жаҳон | 18:01 / 19.02.2018
9124
1 дақиқада ўқилади

Асаднинг маслаҳатчиси: АҚШ ва Туркия халақит бермоқда

Фото: ТАСС

Сурия президенти маслаҳатчиси Бусайн Шаабаннинг маълум қилишича, Суриядаги вазиятга сиёсий ечим топиш жараёнига АҚШ ва Туркия халақит бермоқда. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилди.

«Америка ва Туркия сиёсий йўл билан ечим топишга халақит бермоқда», - дея айтиб ўтди Шаабан.

Унинг сўзларига кўра, Сурия томони исталган, жумладан Исроил, Америка ёки Туркия томонидан бостириб киришга қарши курашни давом эттиради.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Эрон ТИВ раҳбари АҚШнинг Суриядаги ҳаракатларини истило деб атаганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид