Малайзиянинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда
2018 йилнинг 19 февраль куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов мамлакатда ўз миссиясини якунлаётган Малайзия фавқулодда ва мухтор элчиси Дато Нораини бинти Абд Ҳамидни қабул қилди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболли йўналишлари, қатор долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинди.
Ўзаро савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни кенгайтириш соҳасидаги Ўзбекистон ва Малайзиянинг фаол мулоқоти икки давлат манфаатларига бирдек жавоб бериши таъкидлаб ўтилди.
Учрашувда туризм соҳасидаги ўзаро ҳамкорлик масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Қайд этилганидек, Малайзия фуқаролари учун 2018 йил 10 февралдан эътиборан 30 кунгача визасиз тартиб жорий этилиши ҳамда «Тошкент – Куала-Лумпур - Тошкент» йўналишида тўғридан тўғри авиарейслар Малайзиядан туристик оқимларнинг янада кўпайиши, жумладан Самарқанд ва Бухоро исломий ёдгорликларида зиёрат ҳажми ошишига хизмат қилади.
Ўзбекистонда дипломатик миссиясини якунлаётгани муносабати билан элчига икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қўшган шахсий ҳиссаси учун миннатдорчилик изҳор этилди.
Дато Нораини бинти Абд Ҳамид ўз навбатида, Ўзбекистондаги фаолияти доимий равишда қўллаб-қувватлангани учун ўз миннатдорчилигини билдирди.
Мавзуга оид
15:10 / 02.11.2024
Ўзбекистоннинг янги элчиси Покистон президентига ишонч ёрлиқларини топширди
12:30 / 02.11.2024
Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси дипломатик миссиясини якунлаяпти
10:10 / 29.10.2024
Малайзия Ўзбекистон давлат идораларига қуёш панелларини ўрнатишни бошлайди
07:30 / 28.10.2024