«Манчестер Юнайтед» собиқ ҳужумчисини буйрагини берган қариндоши қутқариб қолди
«Манчестер Юнайтед» собиқ ўйинчиси Энди Коулнинг айтишича, икки йиллик диализдан сўнг буйракни кўчириб ўтказиш бўйича жарроҳлик амалиётини бошидан кечирди.
2015 йилда спортчи Вьетнамдан қайтиб келганидан сўнг номаълум вирусни юқтириб олган. Собиқ футболчи икки йил давомида диализ жараёнини бошидан ўтказган, сўнг қариндоши Александр Палмернинг буйраги кўчириб ўтказиш учун мос тушиши аниқланди.
«Касаллик мени оёқдан йиқитди. Жуда оғир бўлди. Оилам донор топиш учун тинмай ҳаракат қилди. Менинг қариндошим эса донор бўлишга тайёрлигини айтди. Ўшанда у 27 ёшда эди. Мен агар ҳаммаси кўнгилдагидек бўлмаса, ахир у мен туфайли ўзини хавфга қўймоқда, деб ўйлагандим...
Яхшики, ҳаммаси жойида бўлди. Алекс жуда катта ишни қилди. Мен бутун қолган умрим давомида ундан қарздор бўламан», - дея Коулнинг сўзларини келтиради Мirror.
Эслатиб ўтамиз, «Манчестер Юнайтед» таркибида Коул ЕЧЛда ғалаба қозонган ва беш марта Англия чемпиони бўлган.
Мавзуга оид
16:05 / 08.11.2024
«Олд Траффорд»да «Аморим-бол»: Янги мураббий қўл остидаги «МЮ» қандай тактик ечимлар тақдим этади?
12:26 / 04.11.2024
«Барса»ни тўхтатиб бўлмаяпти, «МЮ» ўзига келмоқда. Кун ўйинлари
16:20 / 02.11.2024
«МЮ»да янги бош мураббий. Клуб Рубен Аморимни танлашига 4 сабаб
17:38 / 28.10.2024