Жаҳон | 19:14 / 21.02.2018
8761
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Украинага Туркия учун ракеталар қуришни тақиқлади

Фото: ОПК

Вашингтон Туркия учун ракета-ташувчи яратиш бўйича Украина лойиҳасини блоклаб қўйди, деб хабар бермоқда "Оборонно-промышленный курьер" нашри Украина мудофаа саноати комплексига таянган ҳолда.

Агентлик маълумотига кўра, АҚШ лойиҳа ривожига икки йил муқаддам халақит берган, ўшанда Киев ва Анқара ўртасида ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича музокаралар фаол босқичда бўлган. Хусусан, гап ракеталар, самолётлар ва юқори аниқликдаги қуролдан ҳимояланиш тизимларини биргаликда яратиш ҳақида кетган.

Ўз номини ошкор этмаган саноатчининг сўзларига кўра, Америка томони Туркиянинг “назорат қилинмайдиган” кучайишини хоҳламаган ва Украинага технологиялари берилишига қарши чиққан.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид