Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда IT-дастурчилар рўйхати тузилмоқда
Ўзбекистонда IT соҳасидаги ташкилотларнинг кадр салоҳияти кучайтирилади. Бу Ўзбекистон президентининг “Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида назарда тутилган.
Ҳужжат билан 2018-2019 йилларда АКТни тубдан такомиллаштириш бўйича "йўл харитаси" тасдиқланди.
Ундаги бандлардан бири сифатида “ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида мутахассислар рўйхатини шакллантириш” кўрсатилган.
Бундан ташқари, IT соҳасида ишлар ва хизматларнинг ягона классификатори ишлаб чиқилади.
Дастурий маҳсулот кўринишидаги рўйхат 2018 йилнинг 1 июнига қадар шакллантирилади.
Мавзуга оид
08:32 / 17.03.2026
Йирик ва мегалойиҳалар учун параллел экспертиза амалиёти йўлга қўйилади
15:31 / 14.03.2026
Ҳар икки йилда 3 минг нафар статистика мутахассиси ўқитилади
10:12 / 10.03.2026
Тошкентда Наврўз муносабати билан халқ сайиллари ташкил этилади
10:48 / 12.02.2026