Honda бизнес синфдаги самолётлар сотуви бўйича жаҳонда биринчи ўринга чиқди
Япониянинг Honda Motor автомобиль концерни 2017 йилда ўзининг бизнес синфдаги HondaJet кичик самолётлари сотуви ҳажми бўйича дунёда биринчи ўринга кўтарилиб олди. Компаниянинг пайшанба куни расман маълум қилишича, мижозларга 43 та шундай машина топширилган. Бу ўтган йилда бундай самолётлар тоифасида энг юқори кўрсаткичдир.
HondaJet – етти ўринли реактив самолёт бўлиб, компания унинг устида 1997 йилдан бери ишлаган. Унинг нархи – 4,9 млн доллар. Самолёт, Кyodo ахборот агентлигининг қайд этишича, корпоратив раҳбарият ҳамда бадавлат жисмоний шахсларга мўлжалланган.
Honda Motor’дан билдиришларича, бу машина тезлик ва сарфланадиган ёқилғи нисбати бўйича дунё бўйлаб энг яхши кўрсаткичлардан бирига эга. Иккита реактив двигателга эга кичик самолёт соатига 770 километр тезлик билан 13 километрлик баландликда парвоз қилиши мумкин.
HondaJet АҚШ ҳудудида ишлаб чиқарилади. Бундай қарор янгилик айнан Қўшма Штатларда катта талабга эга бўлиши мумкинлиги билан боғланган.
Мавзуга оид
14:01 / 15.11.2024
Лавров самолётига хорижда ёнилғи қуйишдан бош тортишаётганидан шикоят қилди
21:10 / 10.11.2024
Тошкентдан Жиддага учган самолёт ортга қайтишга мажбур бўлди
12:02 / 02.11.2024
Мюнхендан Шанхайга учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнди
11:56 / 02.11.2024