Жаҳон | 15:04 / 22.02.2018
14845
2 дақиқада ўқилади

Қозоғистон ЕИга Марказий Осиё бўйича таклиф билан чиқди

Фото: KAZINFORM

Қозоғистон Евроиттифоққа Марказий Осиёдаги лойиҳаларга Европа капиталини жалб этиш бўйича механизмлар ишлаб чиқишни таклиф этмоқда. Бу ҳақда Қозоғистон ташқи ишлар вазири Қайрат Абдрахманов “Европа иттифоқи – Марказий Осиё муносабатларига 25 йил: ўтмишдан келажакка” халқаро анжуманида маълум қилди.

"Қозоғистон Евроиттифоқнинг Марказий Осиё бўйича Стратегияни янгилаш бўйича қарорини маъқуллайди ҳамда бу борада аниқ таклифлар билан чиқишга тайёр", - деди Абдрахманов.

Режаларга кўра, ҳужжат дастури 2019 йилнинг ўрталарига қадар тайёрланади. Унда келажакдаги ҳамкорликнинг асосий устувор жиҳатлари бўлади.

Қозоғистон ТИВ раҳбарининг таъкидлашича, Остона ҳужжат амалий жиҳатини кучайтиришга эътиборни қаратиш ҳамда минтақа мамлакатлари эҳтиёжидан келиб чиқишни таклиф қилмоқда.

"Биз ЕИга Марказий Осиёдаги турли лойиҳаларга Европа хусусий капиталини жалб этишга кўмаклашадиган янги механизмлар ишлаб чиқишни таклиф этмоқдамиз. Бу Европа компанияларига минтақавий бозорга чиқиш ҳамда минтақада ЕИ позициясини мустаҳкамлаш учун янги имкониятлар очади", - дея хабар берди вазир.

Унинг сўзларига кўра, ЕИ билан энергия самарадорлик, таълим, атроф-муҳитни ҳимоя қилиш, сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва иқлим ўзгаришига қарши курашиш, транспорт-логистика инфратузилмаси соҳаларида ўзаро ҳамкорлик учун яхши истиқболлар мавжуд. Вазирнинг таъкидлашича, Қозоғистон Марказий Осиё ва ЕИ ўртасидаги ҳамкорликда хавфсизлик ҳамда барқарорликни мустаҳкамлаш асосий устувор йўналишга айланиши лозим.

Мавзуга оид