Тожикистонда ундан заҳарланганлар сони 54 кишига етди
Тожикистоннинг Тоғли-Бадахшон мухтор вилоятида заҳарли ундан заҳарланганлар сони сўнгги ҳафта давомида 54 кишига етди. Аввалроқ 34 шахс жабрлангани хабар берилганди.
«Бугунги кунга келиб 16 бола ва 38 нафар ёши катта инсон шифохонага ётқизилди. Уларнинг бари шифокорларнинг алоҳида кузатувида. Аҳволлари яхшиланиши билан уйга жавоб берилади», - дея айтиб ўтишган Тожикистон Соғлиқни сақлаш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги матбуот хизматидан.
Шу билан бирга, унни олиб келган шахс жавобгарликка тортилгани ҳақида маълумот ҳозирча йўқ, деб хабар қилмоқда АП.
Аввалроқ Тожикистоннинг Тоғли-Бадахшон мухтор вилояти Ишкашим туманидаги икки қишлоқда оммавий заҳарланиш юз бергани, маҳаллий тадбиркор томонидан олиб келинган буғдойдан тортилган ундан тайёрланган таомларни истеъмол қилган одамлар заҳарлангани маълум қилинганди.
Айтилишича, ўтган йилнинг август ойида маҳаллий тадбиркор, Питун қишлоқ жамоати Туғоз қишлоғида яшовчи шахс Тожикистон жанубидаги Хатлон вилояти Хамадоний туманида сотиб олинган 5,4 минг килограмм буғдойни қишлоққа олиб келган. Тадбиркор буғдойни маҳаллий аҳолига сотган, улар эса тегирмонда ун тортишган. Маълум бўлишича, буғдой таркибида гелиотроп заҳарли ўсимлиги бўлган.
Мавзуга оид
12:26 / 15.11.2024
Роғун ГЭСдаги авария оқибатида 3 киши ҳалок бўлди
19:32 / 31.10.2024
Тожикистон президенти ижтимоий тармоқлардаги «лайк» учун одамларни таъқиб қилмасликни талаб этди
14:16 / 31.10.2024
Тожикистонда Counter Strike ва GTA видеоўйинларини тақиқлаш таклиф қилинди
17:12 / 22.10.2024