Жаҳон | 20:05 / 24.02.2018
5722
1 дақиқада ўқилади

Индонезияда кўчки ва тошқинлар оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

Фото: AFP

Индонезиянинг Марказий Ява вилоятида юз берган кўчки ва тошқинлар оқибатида 16 киши ҳалок бўлди, яна 20 киши яраланди. Бу ҳақда “Синьхуа” ахборот агентлиги хабар бермоқда

Табиий офат вилоятга бир неча кун аввал ёпирилган. 24 февралда қидирув операцияси қайта бошланган. Кўпчилик қурбонлар Бребес ва Пурбалинга округларида кўчкилар оқибатида ҳалок бўлганлар.  

Тошқинлар шунингдек қўшни Ғарбий Яванинг баъзи ҳудудларини ҳам қамраб олган, бироқ бу ерда қурбонлар ва вайроналар бўлгани ҳақида маълумотлар берилмаган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид