Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентдаги қабристонларда кенг кўламли ҳашар ишлари олиб борилмоқда
Фото: Мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги
Яқинда муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни ободонлаштириш ишларини самарали ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинган эди.
Қарорга асосан юртимиздаги муқаддас қадамжолар, зиёратгоҳлар, масжидлар ва қабристонларни обод қилиш ҳамда уларда муқаддас масканларни қадрлаш, сақлаш ва аждодлар хотирасига ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар белгилаб қўйилган. Шунингдек, бу йўналишдаги ободонлаштириш ишлари учун маҳаллий бюджетларига 3 миллиард сўмдан маблағ ажратилиши назарда тутилган.
Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизматининг хабар беришича, 24-25 февраль кунлари пойтахтдаги мавжуд қабристонлар, зиёратгоҳларда ҳам кенг кўламли ҳашар ишлари олиб борилиши режалаштирилди.
«Куни кеча имом-хатибларнинг Жума мавъизаси якунида ҳамюртларимизни қабристонларни зиёрат қилиб, обод этишликка чақириқларига лаббай дея жавоб берган юртдошларимиз бугун ана шу савоби улуғ тадбирга жам бўлишиб, ҳашарга киришиб кетдилар», - дейилади хабарда.
Ҳашар доирасида қабристон ва унинг ҳудуди тартибга келтирилмоқда, бир неча йил давомида таъмирланмаган қаровсиз ёдгорликлар сувалмоқда, таъмирланмоқда. Ариқлар ва йўлаклар тозаланиб, дов-дарахтларни бўташ ишлари амалга оширилмоқда.
Мавзуга оид
07:41
Тошкентда учта автомобил иштирокида ЙТҲ содир бўлди
20:07 / 21.02.2026
Мубашшир Аҳмад вақтинча Тошкентдаги ихтисослашган касалхонага ўтказилди
16:04 / 21.02.2026
Тошкентда хавфли рецидивист эркак ҳиндистонлик сайёҳнинг пулини тортиб олди
10:06 / 18.02.2026