21:20 / 25.02.2018
12446

«Манчестер Юнайтед» «Челси»ни енгиб, 2-ўринга қайтди

Англия премьер-лигасининг 28-туридан ўрин олган марказий учрашувда «Манчестер Юнайтед» Лондоннинг «Челси» клубини қабул қилди.

Учрашувнинг биринчи бўлимида аввалига Виллиан жамоасининг қарши ҳужумини ўзи бошлаб бериб, Азар орқали бу ҳужумни якунлади ва ҳисобни очди. Кўп ўтмай, Ромелу Лукаку Марсиялнинг ажойиб тўп узатишидан сўнг фарқни йўққа чиқарди.

Иккинчи бўлимда энди Лукакунинг пасини Лингард Тибо Куртуа қўриқлаётган дарвозага жойлаб қўйди. Бу гол ўйин сўнгига қадар ўзгармади ва натижада «Манчестер Юнайтед» муҳим ғалабани қўлга киритди.

Ушбу ғалабадан кейин «МЮ» ҳисобидаги очколар сони 59тага етди ва жамоа «Ливерпуль»ни қувиб ўтиб, 2-ўринга қайтди. «Челси» эса кучли тўртликдан ҳам пастлаб 5-ўринга тушиб қолди.

Англия премьер-лигаси
28-тур

Манчестер Юнайтед – Челси 2:1 (1:1)
Голлар: Лукаку (39), Лингард (75) – Виллиан (32).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Смоллинг, Линделёф, Валенсия, Мактоминей, Янг, Погба, Матич, Санчес (Байи, 81), Марсиял (Лингард, 64), Лукаку.
Челси: Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен, Рюдигер, Мозес (Жиру, 78), Виллиан, Канте, Азар (Педро, 73), Дринкуотер (Фабрегас, 81), Алонсо, Мората.
Огоҳлантиришлар: Канте (30), Валенсия (68), Матич (85), Мората (88).

Top