Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Америкалик мутахассислар экспорт соҳасида қонунчиликни ривожлантиришга ёрдам беради
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида Марказий Осиё бўйича «Экспортни назорат қилиш ва чегаралар хавфсизлиги» (EXBS) дастурининг минтақавий менежери Дэвид Сулаберидзе билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув чоғида экспорт назорати соҳасида Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигини такомиллаштириш бўйича олиб борилаётган кенг кўламли ишлар, шу жумладан экспорт назорати объектлари рўйхатини ишлаб чиқиш тўғрисида маълумотлар берилди.
Республика мутахассисларини стратегик товарларни сотиш соҳасидаги сўнгги ўзгаришлар билан таништириш мақсадида Америка томони EXBS дастури доирасида миллий қонунчиликни ривожлантиришга кўмаклашадиган техник экспертларни жалб этган ҳолда семинарлар ўтказишга тайёрлигини билдирди. Ушбу таклифни ўзбек томони қўллаб-қувватлади.
EXBS вакилларига Ўзбекистонда экспортни назорат қилиш соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, «Экспорт назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ экспортни назорат қилиш объектларининг миллий рўйхатини тасдиқловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш тўғрисида маълумот берилди. Лойиҳа «Саноатгеоконтехназорат» ХК, Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда ишлаб чиқилмоқда.