Ўзбекистон | 12:10 / 26.02.2018
12836
1 дақиқада ўқилади

Сергелидаги канализация қувурида авария, тўрт ҳовлига оқова сувлар тошиб кирди

Фото: ФВВ

24 февраль куни Тошкент шаҳрининг Сергели тумани «Нўғайқўрғон» маҳалласида ер ости канализация қувурида авария юзага келди. Авария натижасида маҳалла ҳудудидаги тўртта хонадон ҳовлисига қисман оқова сувлари тошиб кирди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Аварияни бартараф этиш учун Тошкент шаҳар ҳокимияти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат санитар-эпидемиологик назорат маркази ва бошқа коммунал хизматларнинг куч ва воситалари жалб қилинган.

Қайд этилишича, авария оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этмоқда.

 

Мавзуга оид