Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Францияда амалдорлар тунни кўчада бошпанаси йўқ шахслар билан ўтказади
Францияда амалдорлар уйсизлар муаммосига эътибор қаратиш учун совуққа қарамай, кўчада бир тунни ўтказадилар. Бу ҳақда Эсон департаментидаги Этамп коммунаси мэри ўринбосари Мама Си фейсбукда хабар берган.
«Чоршанба, 28 февраль куни, Аустерлиц вокзали ёнида тахминан 50 нафар халқ томонидан сайланган амалдор кўчада тунни ўтказади ва шу ерда ухлайди», - дея ёзган у постда.
Унинг сўзларига кўра, ўтган йили тахминан 500 нафар уйсиз кўчаларда ҳаётдан кўз юмган, Франция пойтахтида жорий йил бошидан бери эса яна 13 киши вафот этди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Франция компаниялари 3,5 млн ишсиз орасидан керакли ходимларни топа олмаётгани маълум бўлганди.