19:06 / 27.02.2018
8287

«Пахтасаноат илмий маркази» фаолиятининг асосий йўналишлари белгилаб берилди

Фото: KUN.UZ

“Пахтасаноат илмий маркази” акционерлик жамияти фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги президент қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ҳуқуқий ахборот канали хабар қилди.

Ҳужжатга асосан “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг асосий йўналишиларидан бири сифатида соҳадаги долзарб илмий масалаларни ҳал этиш, пахта хом ашёсини дастлабки қайта ишлашда илмий-техник ва инновацион фаолиятни амалга ошириш белгиланмоқда.

Шунингдек, 2018–2020 йилларда Республикада хом ашёсини дастлабки қайта ишлашнинг техника ва технологиясини ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.

Дастурга асосан, шу жумладан “Пахтасаноат илмий маркази” АЖнинг лаборатория-синов базалари модернизация қилинади, уруғлик пахта чигитини тайёрлаш технологияси, пахта хом ашёсини қабул қилишда унинг сифат кўрсаткичларини таъминлаш тизими ва воситалари такомиллаштирилади.

Top