Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Чорминор бўйича расмий баёнот берилди
Бухоро шаҳрида жойлашган, ЮНЕСКО рўйхатидан ўрин олган Чорминор мадрасасини сув босиши билан боғлиқ муаммолар бартараф этилди. KUN.UZ мухбири Халқаро Пресс-клубда Бухоро вилояти ҳокимининг туризм бўйича ўринбосари Ботир Шаҳриёров берган баёнотга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
"Дарҳақиқат, Бухоро шаҳрида Чорминор маданий объекти нисбатан чуқур жойда жойлашган. Ўтган ҳафта бўлган ёғингарчиликда Чорминор пойдевори қурилган жойга сув тўлди, лекин шаҳар ободонлаштириш хизмати уни тозалаб, сув келиш йўлларини тўсиб, маданий мерос объектига зарар етмаслик чорасини кўрди.
2017 йилда шаҳар бўйлаб Бухоро шаҳрининг тарихий қисмида барча маданий объектлар жойлашган жойда 1-1,5 метрча тупроқ олиб ташланиб, обидалар шўрланиши, яъни коррозиясининг олди олиш чоралари кўрилган. Ҳозир ўша жойда Бухоронинг табиий оҳактошидан йўлак терилган.
Чорминор мадрасаси Бухоронинг қадимий қисмидан бироз узоқда жойлашган. У жойлашув нуқтаи назаридан шаҳарнинг қуйи қисмида бўлгани учун шундай ҳолат юз берган. Ҳозир бу воқеа бўйича алоҳида гуруҳ тузилиб, маданий мерос объектига сув келиши олдини олиш бўйича катта ишлар амалга оширилди", - дейди Б.Шаҳриёров.
Унинг сўзларига кўра, ҳозирда обидага жиддий зарар етмаган. Бу маданий мерос объектлари махсус комиссияси томонидан кўриб чиқилган. Вилоят ҳокимининг қарори асосида вилоятдаги ҳар бир тарихий объектга муайян ташкилот бириктирилган.
26 февраль куни ёққан кучли ёмғир туфайли Бухоро шаҳрининг қадимий қисмидаги тарихий бинолардан бирини сув босганди.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда Чорминорнинг ҳовлиси сувга тўлганини кўриш мумкин эди.
Мавзуга оид
18:31 / 02.04.2026
Когонда электр ва гибрид автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш режалаштирилди
20:25 / 29.03.2026
Бухорода “Насриддин Афанди” ҳамда “Шарқ таомлари” анъанавий фестивали ўтказилади
15:27 / 27.03.2026
Шавкат Мирзиёев ва Имомали Раҳмон Бухородаги тарихий мажмуаларни зиёрат қилди
14:10 / 27.03.2026