Light | 02:33 / 28.02.2018
41729
3 дақиқада ўқилади

Исландиядаги энг ёлғиз уй билан боғлиқ жумбоқ (суратлар)

Фото: Mega Curioso

Исландия жанубидаги Вестманнаэйяр архипелагининг катталиги бўйича учинчи ороли - Эллидэйда узоқ-узоқдан биргина уй кўриниб туради. Уйнинг жойлашуви, қўшниларнинг йўқлиги ва ёлғиз уй тарихи анчадан бери кўп сонли сайёҳларни қизиқтириб келади. 

Сирли уй ҳақида кўп гап-сўзлар ва афсоналар айланади: кимлардир бутун дунёдан яширинган уй номаълум миллионерга тегишли эканини айтса, яна биров бутун орол қўшиқчи Бьоркка тегишли эканини айтади.

 

A post shared by ChrisBurkard (@chrisburkard) on

 

Уч аср давомида оролда беш оила яшаган, улар ўзларининг кичик жамиятларида яшаб, уй қуришни исташган. Одамлар йирик қорамолни боқиб, балиқ тутишган ва тупиклар (Исландияда яшовчи қушлар)ни овлашган. Бироқ икки юз йиллик орол ёлғизлигидан кейин Эллидей доимий яшаш учун ноқулай эканлиги тўғрисидаги қарорга келишган. 

 

A post shared by Oliver Luckett (@revilopark) on

Охир-оқибат 1930-йилларга бориб, оролни энг охирги одамлар ҳам тарк этишган. У ерда балиқ овлаш ва қорамол боқиш билан шуғулланиш осон бўлган. Тупикларни овлаш учун эса Эллидэй айни муддао эди. Шу боис 1950-йилларда Орол овчилар ассоциацияси бугунги кунда сайёҳларни қизиқтирувчи ёлғиз уйни қурдирган. У уйда тупикларни овлаш мавсумида ассоциация аъзолари тўхташади. 

 

A post shared by Andreas Eriksson (@ajeson) on

Уй билан боғлиқ ҳеч қандай жумбоқ бўлмаса-да, Бьорк ҳақидаги гап-сўзлар қисман ўз тасдиғини топди: 2000 йилда мамлакат бош вазири Давид Оддссон Исландиянинг дунёга танилишида қўшган ҳиссаси учун машҳур қўшиқчига оролни совға қилишга доир муваффақиятсиз уриниш қилган. Нима учун бу уриниш амалга ошмай қолгани номаълум — ё исландияликлар бунга қарши чиқишган ёки Бьорк бундай совғани қабул қилмаган. Қандай бўлмасин, бугунги кунда орол Овчилар ассоциациясига тегишли.

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид