Сайёҳларга сим-карта бериш тизими қачондан ишга тушиши маълум қилинди
Ўзбекистонга келган хорижий сайёҳларга сим-карталар бериш тизими март ойида ишга тушади. KUN.UZ мухбири 28 февраль куни Халқаро Пресс-клубда берилган маълумотларга асосланиб, шу ҳақида хабар берди.
"Операторлар сим-карталарни тақдим этишга тайёр. Ҳозир биз амалдаги қонунчиликка тегишли ўзгартиришлар киритиш жараёнидамиз, бу кўп вақт олмайди. Ўйлайманки, март ойида хорижий сайёҳларга сим-карта бериш тизими ишга тушади", - дея маълум қилинди тадбирда.
Республика аэропортларида махсус ажратилган жойларда сайёҳлар учун зарур мобил хизматларига уланиш имкони пайдо бўлади.
Шунингдек давлат-хусусий сектор ҳамкорлиги асосида бепул Wi-Fi тизимига уланиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Бухоронинг диққатга сазовор жойларида сайёҳларга бепул Wi-Fi хизматлари йўлга қўйилгани мисол тариқасида келтирилди. Келгусида Ўзбекистоннинг барча диққатга сазовор жойларида бепул Wi-Fi'дан фойдаланиш имкони пайдо бўлади.
Шу ўринда, хусусий сектор вакиллари бу борада ҳамкорликка чорланди, зеро Ўзбекистонда туризмни ривожлантиришга ҳиссасини қўшувчи хусусий сектор корхоналарига Президент қарори асосида солиқ бўйича қатор имтиёзлар тақдим этилади.
Мавзуга оид
11:12 / 17.11.2024
2024 йил 10 ойда Ўзбекистонга келган сайёҳлар сони маълум қилинди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
16:19 / 31.08.2024
Италияда сайёҳлар учун кунлик солиқ 25 еврогача оширилиши мумкин
14:26 / 23.08.2024