Ўзбекистон | 12:25 / 28.02.2018
26811
1 дақиқада ўқилади

ТИВ Ақтўбедаги ЙТҲда жабрланган ўзбекистонликлар бўйича маълумот берди

Фото: Instagram/zello.aktobe

Ўзбекистон элчихонаси Қозоғистоннинг ваколатли органлари билан биргаликда 2018 йил 26 февралга ўтар кечаси Ақтўбе вилоятида йўл-транспорт ҳодисаси натижасида жабрланган Ўзбекистон фуқароларига ёрдам бериш бўйича тегишли тадбирларни амалга оширди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ҳозирги пайтда автобусда ҳалокатга учраган 25 нафар ўзбекистонлик йўловчиларга ўз ватанига қайтиши учун кўмак кўрсатилган. Жабрланган 7 нафар юртдошларимиз Хромтау шаҳрининг марказий туман касалхонасидан даволаниб чиқди. Уларнинг соғлиғи қониқарли, дея баҳоланмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ақтўбеда автобус иштирокида ЙТҲ юз бергани, Ўзбекистон фуқаролари жабрлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид