Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда телебошловчининг можароли баёноти туфайли суриштирув бошланди
Истанбул прокуратураси Akit TV телеканали бошловчиси Аҳмад Кесернинг турк ҳукумати рақибларига нисбатан провокацион баёноти туфайли суриштирув бошлади. Бу ҳақда Туркиядаги ҳукмрон Адолат ва ривожланиш партияси раҳбари ўринбосари Моҳир Унал маълум қилган.
Аввалроқ Кесер Akit TV эфирида Туркия қуролли кучларининг Африндаги амалиёти давомида тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарларни рад этиб, шундай деганди: "Агарда биз тинч аҳолини ўлдиришга қарор қилганимизда, унда Жиҳонгир, Этилер, Нишонтоши (Истанбулдаги асосан ҳукуматга мухолиф кайфиятда бўлган турклар яшовчи туманлар – таҳ.), шунингдек, сотқинлар бўлган парламентдан бошлар эдик".
Бу баёнот Туркияда катта можарога сабаб бўлди. Мухолифат вакиллари уни йўл қўйиб бўлмайдиган, деб атади ҳамда суриштирув ўтказиш талаби билан чиқди.
"Бу қабул қилиб бўлмайдиган ва тушунарсиз баёнот. Истанбул прокуратураси бу одамга нисбатан суриштирув бошлади, бу очиқдан очиқ провокация. Ким унга алоҳида гуруҳларни нишонга олиш ҳуқуқини берди, унинг ўзи ким? Бу мамлакат бирдамлигига зарар етказиш. Биз буни шундай қолдирмаймиз", - дея айтиб ўтди Унал NTV телеканали эфирида.
Akit TV раҳбариятининг ёзма мурожаатида айтилишича, улар Кесер баёнотини маъқулламайди, бошловчининг ўзи эса ишдан бўшаб кетган.
Мавзуга оид
18:32 / 09.07.2026
«Кучлироқ НАТОда кучлироқ Европа» – Анқарадаги саммит қандай ўтди?
18:10 / 09.07.2026
Эрдўған НАТО етакчиларига шахсий тўппонча совға қилди
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
17:20 / 02.07.2026