Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Бунёдкор» янги футболчиларини таништирди
Тошкентнинг «Бунёдкор» жамоаси 2018 йилги мавсум олдидан ўз сафига қўшиб олган футболчиларини ОАВ вакилларига расман таништирди.
«Бунёдкор» мавсумлар оралиғида ўз сафига «Металлург»нинг эндиликдаги собиқ футболчилари – Мирғиёс Сулаймонов ва Муроджон Тошматовни, шунингдек ўтган йилни «Қўқон-1912» клубида ўтказган сербиялик ҳужумчи Филип Раевацни қўшиб олганди.
Бугун ўтказилган тадбирда янги футболчилар оммавий ахборот воситалари ходимларига «Бунёдкор» вакиллари сифатида расман таништирилди. Уларга «Бунёдкор» ФК бош директори Муроджон Алиев ва бош мураббий Миржалол Қосимов жамоа либосларини тантанали равишда топширишди.
Муроджон Тошматов 11, Мирғиёс Сулаймонов 20 ва Филип Раевац 99-рақамли футболкаларни қабул қилиб олишди.



Мавзуга оид
21:36 / 07.05.2026
“Ҳамма бўйнигача қарз” – “Бунёдкор”да юзлаб ишчилар офсайдга тушиб қолди
12:23 / 24.04.2026
«Бунёдкор» ва Ривалдо можароси. Қарзни ким тўлайди?
17:07 / 20.04.2026
Суперлига. Пешқадамлар пойгаси ва «Бунёдкор»дан суперкамбэк
18:15 / 16.04.2026