Жаҳон | 15:20 / 01.03.2018
6680
1 дақиқада ўқилади

Францияда деярли 150 киши қор туфайли тунни поездда ўтказди 

Фото: The Local

Франция жанубидаги вокзал биносини кучли қор туфайли тарк эта олмаган тахминан 140 киши TGV тезюрар поездида тунни ўтказишга мажбур бўлди, деб хабар бермоқда BFMTV телеканали.

Телеканал мухбири сўзларига кўра, чоршанба куни кечқурун Эро департаменти полиция префектураси Монпельедаги Сен-Рош вокзали биносини кучли қор туфайли тарк эта олмаган йўловчиларга тезюрар поезди составини тақдим этиш ҳақида кўрсатма берди. Умумий ҳисобда тахминан 140 киши тонгни поездда қарши олишга мажбур бўлди.

Телеканал хабарига кўра, пайшанба куни эрталаб шаҳарда автотранспорт ҳаракати аста-секин тикланмоқда, йўловчилар вокзал биносини тарк этиши мумкин.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид