Ўзбекистон | 10:29 / 01.03.2018
7487
2 дақиқада ўқилади

Шаҳрисабзда Қашқадарё вилоятидаги ягона ҳунармандлар маскани ишга тушди

2018 йилнинг 28 февраль куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳрида ҳунармандлар маскани ишга тушди. Бу ҳақда KUN.UZ мухбири хабар бермоқда. 

Фото: KUN.UZ

Мазкур масканнинг барпо этилиши нафақат шаҳрисабзлик, балки вилоятдаги турли туманлар, жумладан, Қарши, Яккабоғ, Чироқчи, Ғузор ва Китоб сингари туманларида фаолият юритаётган ҳунармандлар учун ҳам айни муддао бўлди. Маълумотларга кўра, мазкур масканда фаолият юритадиган ҳунармандлардан солиқ олинмайди ва бундан ташқари яна кўплаб имтиёзлар берилади.

Фото: KUN.UZ

- Бугунги кунда давлатимиз томонидан ҳунармандлар учун кенг имкониятлар яратиб берилмоқда. Шаҳрисабз шаҳрида очилган ҳунармандлар масканида савдо юритилиши ҳам харидорлар учун, ҳам ҳунармандлар учун қулай ҳисобланади. Бу савдо маданиятининг шаклланишига олиб келади. Шаҳримиз туристик ҳудуд ҳисобланади, мазкур масканнинг ташкил этилиши сайёҳлар учун ҳам қизиқарли бўлиши кутилмоқда, - деди очилиш маросимида сўзга чиққан Шаҳрисабз шаҳри ҳокими Исмат Нусуров.

Фото: KUN.UZ
Фото: KUN.UZ

Маълумотларга кўра, келажакда мазкур маскан қошида устоз-шогирд анаъналарига мувофиқ ҳунармандчилик устахоналари ва тўгараклар ташкил этилади ҳамда шу соҳага қизиқувчи ёшлар жалб этилади.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид