14:50 / 01.03.2018
9671

Тошкентда 29 ёшли эркак дўстини 8 минг долларга чув тушириб кетди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида жиноят юз берди, деб хабар қилмоқда ИИВ ахборот хизмати.

Қайд этилишича, Шайхонтохур туманида 10 февраль куни тушган хабарга кўра, 2017 йил 22 декабрь куни Эркин тор кўчасида яшовчи 1989 йилда туғилган О.Я. Тинчлик кўчасида жойлашган “Тинчлик” супермаркети олдида Нуробод кўчасида яшовчи У.У.нинг алдаш йўли орқали ишончига кириб, тижорати учун 8200 АҚШ доллари зарурлиги ва 2017 йил  23 декабрь куни олган пулларини қайтариб беришини айтиб, берган ваъдасини бажармай пулларни ўз эҳтиёжлари йўлида ишлатиб юборганлиги кўрсатилган.

Таъкидланишича, О.Я.ни ушлаш чоралари кўрилган.

Top