"Ўзбекистон туризмни ривожлантириш бўйича жуда тўғри йўлдан кетмоқда" - Швейцария элчиси
Куни кеча Швейцариянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган ва ишонч ёрлиғини қабул қилган Оливье Шав бугунги кунда Ўзбекистонда туризмни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолаб, мамлакат бу борада жуда тўғри йўлдан кетаётганини эътироф этди ва Швейцария ҳозирги даражасига 150 йилда эришганини таъкидлади. KUN.UZ мухбири 1 март куни Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Халқаро аэронавтика ассоциацияси вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувда элчининг айтган сўзларига асосланиб, шу ҳақида маълум қилди.
"Швейцарияда туризм XIX аср охирларига бориб ривожлана бошлаган. 150 йил ўтиб, вазият жуда ўзгарди - бугун Швейцария ўз майдонининг нисбатан кичиклигига қарамай, туризм бизнеси ривожланган асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Биз шуни тушуниб етдикки, муваффақият сири - таклифларнинг хилма-хиллигида экан", - дейди элчи.
Унинг сўзларига кўра, Швейцарияда аэронавтика кучли ривожланган. Бугунга келиб, бу мамлакат ҳақида гапирганда кўпчиликнинг кўз ўнгида ҳаво шарлари намоён бўлади.
"Мен ўзим кўп мамлакатларда ҳаво шарида учишга муваффақ бўлганман. Сайёҳлар учун аэронавтика имкониятларини тақдим этиш мамлакат туризмини ривожлантиришда тўғри йўл деб биламан. Ўзбекистон бизнинг кўз ўнгимизда мутлақо ўзгача намоён бўлди. Жаноб Блазер ва Блазер хоним ҳаво шарлари бўйича бой тажрибага эга, Blaser Swisslube компанияси эгалари жуда кўп мамлакатларда бўлишган ва ўйлайманки, уларнинг Ўзбекистонга ташрифи бежиз эмас. Аэронавтикани ривожлантириш Ўзбекистон бренди имиджини мустаҳкамлашга катта ҳисса қўшишига умид қиламиз", - дейди Оливье Шав.
Бундан ташқари, Blaser Swisslube бошқарув раиси жаноб Питер Блазер ҳам Ўзбекистонга ташрифи давомида мамлакат, унинг инфратузилмаси қай даражада ривожланганини кўриб, ёқимли ҳайратга тушганини, мамлакат кутилганидан-да ажойиб эканини айтди.
Мавзуга оид
23:32 / 13.11.2024
Флоренция «ҳаддан зиёд туризм»га қарши кураш бўйича янги чоралар қабул қилди
21:49 / 04.11.2024
Ўзбекистонликлар 2024 йилда Қозоғистонда энг кўп пул сарфлаган хорижликлар қаторига кирди
10:26 / 03.11.2024
Ўзбекистонга хориждан келган сайёҳлар сони маълум қилинди
18:15 / 28.10.2024