Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда оғир жиноятларда айбланаётган шахс Петербургда ушланди
Петербургда Ўзбекистонда оғир жиноятларни содир этишда айбланаётган фуқаро қўлга олинди.
«Оперативное прикрытие» янгиликлар агентлиги хабарига кўра, Самарқанд вилоятида туғилган 32 ёшли шахс 28 февраль куни Костюшко кўчасидаги 11-уй ёнида қўлга олинган. Эркак 2017 йилнинг октябридан бери давлатлараро қидирувда бўлган.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда ушбу шахс Жиноят кодексининг 244.2-моддаси (Диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) билан айбланмоқда. Унга сиртдан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.
Мавзуга оид
18:34 / 04.07.2026
Украина Петербургга ҳужум қилди
12:53 / 08.12.2025
Тошкентда қидирувдаги шахс ЙПХ рейди давомида аниқланди
13:27 / 14.10.2025
Тошкентдан Петербургга янги тўғридан тўғри авиарейс йўлга қўйилади
12:49 / 11.10.2025