Спорт | 22:14 / 02.03.2018
9468
2 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Пахтакор» қийин ғалабани қўлга киритди

Фото: pakhtakor.uz

Суперлига 1-туридан ўрин олган «Пахтакор» - «Сўғдиёна» ўйини қизғин курашларга бой тарзда ўтди.

Баҳсда тошкентликларнинг устунлиги сезилиб турди. Аммо улар иккинчи бўлимгача рақиб дарвозасига йўл топа олмадилар.

50-дақиқада Шерзод Аъзамов ҳимоячилар хатосидан унумли фойдаланиб, мезбонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 81-дақиқада Исмоил Гонсалвеш пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди.

Бу натижа ўйин охиригача ўзгармади.

Суперлига, 1-тур
2 март, Тошкент, «Пахтакор» стадиони
Пахтакор (Тошкент) – Сўғдиёна (Жиззах) - 2:0 (0:0)
Голлар: Аъзамов (50), Гонсалвеш (81 пен)

Ҳакамлар: Т.Тўхтасинов (Андижон), А.Маражабов (Андижон), З.Абдураҳмонов (Андижон), А.Нажафалиев (Тошкент).
Назоратчи: Ф.Абдуллаев (Тошкент).

Пахтакор: Элдорбек Суюнов, Акмал Шораҳмедов, Шерзод Аъзамов, Марко Симич, Фарруҳ Сайфиев, Ростин Гриффитс, Тиаго Безерра (Жасурбек Яхшибоев, 86), Жалолиддин Машарипов (Достон Иброҳимов, 90), Баҳром Абдураҳимов, Жамшид Искандеров (Дилшод Раҳматуллаев, 46), Исмоил Гонсалвеш
Сўғдиёна: 23.Дилшод Хамроев, 26.Акмал Холмуродов (с), 4.Элёр Орифов, 33.Тохир Шамситдинов (2.Сардор Қулматов, 58), 6.Дилмурод Каримов, 31.Жаҳонгир Абдумўминов, 19.Алишер Зиявуддинов, 8.Дониёр Ҳасанов (20.Иқбол Маликжонов, 66), 9.Сардор Азимов, 3.Азамат Исроилов (77.Иззатилла Абдуллаев, 81), 10.Шоҳруз Норхонов.
Огоҳлантиришлар: Марко Симич 43, Дониёр Ҳасанов 58, Ростин Гриффитс 78

Мавзуга оид