Ўзбекистон | 16:37 / 02.03.2018
5695
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Украина 10 йиллик танаффусдан сўнг ҳукуматлараро комиссия йиғилишини ўтказади

Фото: Ташқи савдо вазирлиги матбуот хизмати

Жорий йилнинг 27 февраль куни Украина Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирлигида Ўзбекистон ва Украина ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари юзасидан маслаҳатлашув ўтказилди. Ташқи савдо вазирининг ўринбосари Соҳиб Саифназаров бошчилигидаги Ўзбекистон Республикаси делегациясини Украина Иқтисодий ривожланиш ва савдо вазирининг ўринбосари Наталя Миколска қабул қилди.

Томонлар маслаҳатлашув давомида икки ёқлама савдо ҳажмини тубдан оширишга қаратилган аниқ чора-тадбирлар шунингдек, Ўзбекистон-Украина савдо-иқтисодий ҳамкорлигининг бошқа жиҳатларига қаратилган муҳим масалаларни муҳокама қилдилар.

Маслаҳатлашув сўнггида томонлар минтақалараро ҳамкорлик механизмини йўлга қўйиш, жорий йилнинг учинчи кварталида навбатдаги савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Украина Ҳукуматлараро комиссияси йиғилишини шунингдек, Тошкент шаҳрида икки мамлакат ишбилармон доира вакиллари иштирокидаги бизнес-форумларни ўтказишга келишиб олдилар.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид