Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кобулдаги Австралия элчихонаси ёнида кучли портлаш рўй берди
Фото: Twitter/MuslimShirzad
Афғонистон пойтахтида кучли портлаш рўй берди. Бу ҳақда 1TV телеканали полицияга асосан хабар қилмоқда.
Худкуш террорчи Кобулнинг PD9 туманида ўзини ўзи портлатган. Tolo News’нинг таъкидлашича, портлашдан кўзланган мақсад хорижий кучлар конвойи бўлган.
Кобулда портловчи қурилма Австралия элчихонаси машиналари олдида ишга туширилди, ходимлардан ҳеч ким жабрланмади, дейилади Австралия ТИВ раҳбари Жули Бишопнинг баёнотида.
Афғонистон Ички ишлар вазирлиги вакили Нажиб Дониш бир киши ҳалок бўлгани, яна 14 киши жароҳат олганини маълум қилди.
Айни дамда бирорта гуруҳ портлаш учун масъулиятни ўз зиммасига олмади.
Мавзуга оид
09:17 / 05.05.2026
Хитойда фейерверк заводида юз берган портлашда ўнлаб одамлар ҳалок бўлди
12:23 / 02.05.2026
Австрия афғон муҳожирларини Ўзбекистон орқали депортация қилишни режалаштиряпти
11:34 / 28.04.2026
“Империялар қабристони” – нега йирик давлатлар Афғонистонни бўйсундира олмаган?
23:39 / 27.04.2026