Ўзбекистон | 15:25 / 05.03.2018
20259
1 дақиқада ўқилади

"Илм-фан тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди

Фото: Pixabay

Ўзбекистонда "Илм-фан тўғрисида"ги қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Мазкур ҳужжат Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ишлаб чиқилди ва муҳокамалар учун regulation.gov.uz сайтида тақдим этилди.

"Илм-фан тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг мақсади — мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий вазифалар ечимини топиш учун илмий ва илмий-техник фаолиятни бошқариш ҳамда миллий иқтисодиёт рақобатбардошлигини таъминлаш. 

Ҳозирда республика қонунчилигида айнан илм-фан соҳасини ривожлантиришга доир ягона ҳуқуқий ҳужжат йўқ. Янги қонун лойиҳасининг асосий мақсади - илмий ва илмий-техник фаолият субъектлари, давлат органлари ҳамда илмий ва илмий-техник маҳсулотлар истеъмолчилари  ўртасидаги муносабатларни тартибга солиш.

Қонун лойиҳаси 8 боб ва 42 моддани ўз ичига олган.

Қонуннинг кучга кириши илмий ва илмий-техник соҳада ҳуқуқий майдонни шакллантириш имконини беради. Муҳокамалар 20 мартга қадар давом этади.

Мавзуга оид