Жаҳон | 12:11 / 06.03.2018
4901
1 дақиқада ўқилади

Нигерияда ўта хавфли Ласса безгаги тарқалмоқда

Фото: Pfizer

Нигерияда йил бошидан бери Ласса безгаги авж олмоқда, деб хабар беради «Би-би-си».

Ласса безгаги – ўлимга олиб келувчи касаллик бўлиб, эпидемияни чақириши мумкин, ҳамда айни дамда унга қарши вакцина йўқ. Бу чуқур вирусли геморрагик хасталик саналиб, у турли ички аъзоларга зарар етказиши ҳамда қон томирларни бузиши мумкин. Баъзи ҳолатларда касаллик Эболага ҳам ўхшаб кетади – бурун, оғиз ва тананинг бошқа жойларидан қон кетади.

Таъкидланишича, касалликнинг ҳозирги тарқалиши кўлами ва тезлиги бўйича аввал ҳеч қачон кузатилмаган.

Тахминий ҳисоб-китобларга кўра, вирус туфайли тахминан 90 киши ҳалок бўлди. Нигерияда январь ойидан бери Ласса безгагига чалинганлик бўйича 1000 дан ортиқ шубҳали ҳолат аниқланди, улардан 317 таси тасдиқланди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид