Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Кореяга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Корея Республикасига ишга юборишни ваъда қилиб, фуқароларни алдаган фирибгар қўлга олинди. Тошкент вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг хабар қилишича, Юқоричирчиқ туманида яшовчи, муқаддам фирибгарлик жиноятини содир этганлиги учун судланган А.Л. (келтирилган исм-шарифлар ўзгартирилган) аввалги қилмиши туфайли жавобгарликка тортилганидан тўғри хулоса чиқармаган.
У шу туманда яшовчи фуқаролар, А.Я. ва А.Ў.га Корея Республикасига ишга юборишга ёрдам беришни ваъда қилиб, уларнинг хар биридан 7.000.000 сўмдан жами 14.000.000 сўм пулларини қўлга киритиб, ушбу пулларни ўз эҳтиёжи учун ишлатиб юборган.
Мазкур ҳолат юзасидан Юқоричирчиқ туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан А.Л.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга оид
15:33 / 11.07.2026
Ғиждувон ҳокимидан МСК раисигача – киберфирибгарлар кимларни қандай чув туширган?
10:20 / 11.07.2026
Қашқадарёда фирибгарликда гумонланган мутахассис ушланди
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
20:43 / 05.07.2026