Спорт | 20:50 / 08.03.2018
10298
2 дақиқада ўқилади

Суперлига. «Навбаҳор» Олмалиқда сўнгги лаҳзаларда ғалабани илиб кетди

Суперлига 2-турида Олмалиқнинг ОКМК клуби ўз майдонида «Навбаҳор»ни қабул қилди.

50-дақиқада Азиз Турғунбоев жарима зарбасини аниқ амалга оширди ва чиройли голи билан «Навбаҳор»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 82-дақиқада Отабек Зокировнинг жарима майдонига оширган тўпини Зафар Полвонов боши билан дарвозага йўллади ва ҳисобни тенглаштирди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларнинг сўнггисида «Навбаҳор» бурчак зарбасини амалга оширди. Азиз Турғунбоевнинг жарима майдонига етказган тўпини Дилшод Жабборов боши билан дарвозага киритди ва жамоасига ғалаба келтирди.

Бу ғалабадан сўнг, «Навбаҳор» 4 очко жамғариб, 1-ўринга чиқиб олди. ОКМК ҳисобида 1 очко бор.

Суперлига, 2-тур
8 март (пайшанба)
ОКМК – «Навбаҳор» - 1:2 (0:0)
Голлар:
 Зафар Полвонов (82) - Азиз Турғунбоев (50), Дилшод Жабборов (90+5)
Ҳакамлар: А.Рисқуллаев (Тошкент), А.Цапенко (Тошкент вил.), Т.Гайнуллин (Тошкент), А.Эргашев (Тошкент).
Назоратчи – К.Смирнов. Комиссар – А.Фролов.
ОКМК: 12.Роман Абдулов, 2.Абдуқаҳҳор Хожиакбаров (18.Қаҳрамон Баҳодиров, 60), 4.Хуршидбек Мухторов, 8.Музаффар Музаффаров (77.Отабек Зокиров, 59), 10.Шохназар Норбеков (9.Зафар Полвонов, 81), 13.Лутфулла Тўраев, 15.Владимир Бубанья, 19.Владислав Касминин, 23.Йован Жокич, 24.Жавлон Гусейнов, 87.Вадим Чемиртан
«Навбаҳор»: 1.Ботирали Эргашев, 6.Остон Ўрунов, 8.Аюбхон Нўъмонов, 10.Азизбек Турғунбоев, 12.Ненад Иньяц (15.Азамат Алланиёзов, 86), 19.Мирзоҳид Ғофуров, 21.Аъзам Алиев (9.Дилшод Жабборов, 85), 24.Даврон Ҳошимов, 32.Жаҳонгир Меҳмонов, 33.Томислав Пайович, 44.Дарко Станоевич
Огоҳлантиришлар: Дарко Станоевич 43.

Мавзуга оид