Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда кўчмас мулк сотиб олаётган хорижликлар бўйича ҳисобот берилди
2017 йилда Туркияда хорижликлар 4,6 миллиард долларлик кўчмас мулкни қўлга киритишди, бу 2016 йилги кўрсаткичларга нисбатан 19,4 фоизга кўпдир. İş Bankası ҳисоботи шундан далолат бермоқда.
Хорижликлар ўтган йили Туркияда 22 234 та кўчмас мулк объектини харид қилишган, бу бир йил аввалги кўрсаткичларга нисбатан 22,2 фоизга кўп демакдир.
Истанбулда чет элликлар 8182 та кўчмас мулк объектини қўлга киритишган бўлса, Антальяда – 4707, Бурсада – 1474, Яловада – 1079, Трабзонда – 978, Айдинда – 826, Анқарада – 817, Сакарьеда – 770, Муғлада – 634, Мерсинда – 600 объектни харид қилишган.
2013 йилда хорижликлар Туркияда 12 181 кўчмас мулк объектини сотиб олишган, 2014 йилда – 18 959, 2015 йилда – 22 830, 2016 йилда – 18 189, 2017 йилда – 22 234.
Ўтган йили Ироқ фуқаролари Туркияда 3805 кўчмас мулк объектини қўлга киритишган, Саудия Арабистони фуқаролари – 3345, Кувайт фуқаролари – 1691, Россия фуқаролари – 1331 ва Афғонистон фуқаролари – 1078.
Ҳисоботга кўра, Озарбойжон фуқаролари Туркияда - 942, Буюк Британия фуқаролари - 794, Германия фуқаролари - 772, Эрон фуқаролари – 792, Миср фуқаролари – 587 та кўчмас мулк объектини қўлга киритишган. Яна 7311 объект бошқа мамлакатлар фуқаролари томонидан сотиб олинган.
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
08:47 / 19.06.2026
Май ойида Тошкент уй-жой бозорида қандай ўзгаришлар бўлди?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026