Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АПЛ. Рэшфорд дубли «Манчестер Юнайтед»га ғалаба келтирди
АПЛ 30-турида «Манчестер Юнайтед» ўз майдонида «Ливерпуль» билан беллашди.
14-дақиқада Маркус Рэшфорд ҳимоячининг хатосидан фойдаланиб ҳисобни очди. Орадан 10 дақиқа ўтгач, у ҳисобдаги фарқни оширди. Иккинчи бўлимда Байи ўз дарвозасини ишғол қилиб, «Ливерпуль» мухлисларига умид бағишлаган эди. Бироқ, «Манчестер Юнайтед» ўйин охирига қадар ғалаба келтирувчи ҳисобни ушлаб қолди.
Бу натижадан сўнг, «Манчестер Юнайтед» 65 очко билан 2-ўринда, «Ливерпуль» 60 очко билан 3-ўринда бормоқда.
АПЛ, 30-тур
Манчестер Юнайтед – Ливерпуль 2:1 (2:0, 0:1)
10 март, «Олд Траффорд» стадиони
Голлар: 1:0 – 14 Рэшфорд, 2:0 – 24 Рэшфорд, 2:1 – 66, автогол Байи.
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Байи, Смоллинг, Валенсия, Мактомини, Янг, Мата (Лингард, 89), Матич, Санчес (Дармиан, 90), Рэшфорд (Феллайни, 70), Лукаку.
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Робертсон (Соланке, 84), Александер-Арнолд (Вейналдум, 80), ван Дейк, Фирмино, Окслейд-Чемберлен (Лаллана, 62), Салах, Жон, Мане, Милнер.
Мавзуга оид
12:01 / 25.05.2026
«Арсенал» кубок кўтарди, «Сити» ва «Ливерпул» афсоналари билан хайрлашди
10:29 / 10.05.2026
«Сити» пойгага қайтди. Кун ўйинлари
13:31 / 04.05.2026
«Интер» – чемпион, «Реал» «Барса»га тож кийдиришни кечиктирди. Кун ўйинлари
11:48 / 14.04.2026