Миср суди 10 кишини террорчилик учун ўлим жазосига маҳкум қилди
Гиза жиноят суди Мисрнинг 10 фуқаросини ўлим, яна 5 нафарини умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда Мисрнинг МЕНА ахборот агентлиги хабар берди.
Тергов маълумотларига кўра, гап Мисрда тақиқланган “Мусулмон биродарлар” ташкилоти аъзолари ҳақида кетмоқда. Улар 2013 йил июнда мамлакатнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий президент лавозимидан четлатилгандан кейин қуролли қаршилик ташкиллаштиришган.
Жумладан, судланувчилар террорчилик бўлими ташкил этишган, унинг вазифасига Гиза вилоятида ташкил этиладиган оммавий тадбирларни қўриқлаш кирган. “Улар патруллар ҳамда армия ва полиция пунктларига ҳужум қилишган, портловчи бомбалар қўйишган, Имбаб тумани жиноят қидирув бўлими бошлиғи, полиция ходимлари ва зобитларни ўлдиришган, улар ортидан кузатув олиб боришган”, деб айтилган хабарда.
Барча судланувчилар Қоҳира ва Гизадаги норозилик тадбирларида иштирок этишган. Уларга “ўқотар қуролга, жумладан автоматларга ноқонуний эгалик қилиш, портловчи моддалар сақлаш ва тайёрлаш” айблови қўйилган.
Ўлим жазосига маҳкум қилинганлардан икки нафари сиртдан жазоланган.
Мавзуга оид
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
12:32 / 06.11.2024
Миср Навоийдаги мис конида бурғилаш ишларини бошлади
10:00 / 31.10.2024