22:55 / 11.03.2018
7646

«Атлетико» йирик ғалабага эришди

Мадриднинг «Атлетико» клуби Испания чемпионатининг 28-тури доирасида «Сельта»га қарши ўйнади.

Мадридда кечган учрашув майдон эгаларининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Ўйинда голларни Антуан Гризманн (44), Виктор Витоло (56) ва Анхель Корреа (63) уришди.

Бу ғалаба эвазига «Атлетико» Примера турнир жадвалидаги иккинчи ўринни мустаҳкамлади ва 64 очко тўплаган ҳолда учинчи ўриндаги «Реал»ни 7 очко ортда қолдирмоқда. Биринчи ўриндаги «Барселона» ҳисобида эса 72 очко бор.

Бу тур доирасида бугун яна бир учрашув Каталонияда бўлиб ўтди. «Эспаньол» «Реал Сосьедад»ни қабул қилиб, 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Ўйиннинг 41-дақиқасида Виллиан Жозе меҳмонлар жамоасини олдинга бошлаганди. Аммо иккинчи бўлимда Лео Баптистау ҳисобни тенглаштирди, Херар Морено 72-дақиқада мезбонларнинг ғалабасини таъминловчи голни урди.

Эндиликда «Эспаньол» очколари сонини 35тага етказган ва Испания чемпионати турнир жадвалида 12-ўринга кўтарилган. «Реал Сосьедад» 33 очкоси билан 13-ўринда қолган.

Испания чемпионати
28-тур

Атлетико – Сельта 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 44 Гризманн, 2:0 – 56 Витоло, 3:0 – 63 Корреа.
Атлетико – Облак, Хименес, Люка Эрнандес, Врсалько, Годин, Витоло (Корреа, 59), Габи, Сауль, Коке, Диего Коста (Торрес, 80), Гризманн (Гамейро, 69).
Сельта – Бланко, Ронкалья, Кастро, Мальо, Гомес (Кабраль, 77), Эрнандес, Лоботка, Радоя (Браис Мендес, 66), Мор, Аспас (Бойе, 72), Макси Гомес.
Огоҳлантиришлар: Сауль (48), Аспас (49), Гомес (51).

Эспаньол – Реал Сосьедад 2:1 (0:1, 2:0)
Голлар: 0:1 – 41 Виллиан Жозе, 1:1 – 51 Баптистао, 2:1 – 72 Морено.
Эспаньол – Лопес, Кариколь, Марк Наварро (Лопес, 86), Дуарте, Лопес Сильва, Гранеро, Санчес, Пьятти (Мелендо, 73), Санчес, Баптистао (Хурадо, 81), Морено.
Реал Сосьедад –  Мойя, Морено, Льоренте, де ла Белья, Одриосола, Ильярраменди, Субельдия, Каналес (Баутиста, 79), Ойарсабаль, Хуанми (Сурутуса, 57), Виллиан Жозе (Янузай, 67).
Огоҳлантиришлар: Льоренте (14), де ла Белья (87).

Top