Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Дунёнинг биринчи ракеткаси Билл Гейтс билан кортга тушади
36 ёшли Рожер Федерер Роттердамда эркаклар теннисида биринчиликни қўлга киритганидан атиги бир неча ҳафта ўтиб, швейцариялик спортчи Сан-Хоседаги "Африка учун ўйин 5" доирасида SAP маркази кортига тушади. Ўйиндан тушган даромадлар Африкадаги болаларнинг таълим олиши учун йўналтириладиган Рожер Федерар фондига ўтказилади.
Январь ойида Австралия Очиқ чемпионатида йигирманчи марта дунёнинг энг яхши ракеткаси номини олган Федерер дунёнинг энг бадавлат кишиларидан бири Билл Гейтс билан кортга тушади. Forbes маълумотларига кўра, унинг бойлиги 91 миллиард долларга баҳоланади. Шу билан бирга, америкалик теннисчи Жек Сок ва NBC'даги News' TODAY бошловчиси Саванна Гатрилар ҳам Рожерга қарши кортга тушишади.
Ўтган йилнинг апрелида Рожер Федерер ҳамда дунёдаги энг йирик хусусий хайрия фонди ҳисобланган Билл ва Милинда Гейтслар фонди ҳамраиси Гейтс "Африка учун ўйин 4" мусобақалари учун Сиэтлда тўпланишганди. Ўйин давомида Федерар фонди учун 2 миллион доллар йиғишга муваффақ бўлинган.
"Билл дунёнинг энг йирик хайрияпарварлари сирасига киради ва у билан доимий мулоқот қилиш Рожер учун катта шараф", - дейди Рожер Федерер фонди бош директори Жанин Хендель.
"Унинг мақсадга эришиш йўлидаги қатъийлиги ва изчиллиги кишига илҳом бағишлайди. Билл ва Мелинда Гейтс фонди эса маълумот тўплашда етакчи роль ўйнайди. Бу биз ишлашда давом этадиган ва ҳали кўп нарса ўрганадиган йўналиш".
Федерер Forbes маълумотларига кўра, йиллик даромади 64 миллион доллар бўлган энг бадавлат теннисчи бўлса-да, у кўп йиллик карьераси давомида биринчи марта Сан-Франциско кўрфази қирғоғида ўйинга тушади.
"Сиэтлдаги "Африка учун ўйин" муваффақиятидан кейин ҳамма АҚШда яна бир ўйин ўтказишни истади, - деди Хендель. - Бизнингча, Рожер ҳали ўйнашга улгурмаган жойларда мусобақаларни уюштириш муҳим аҳамиятга эга".
Федерер фонди 15 йил аввал ташкил қилинганида 2018 йилнинг охирига бориб миллион нафар болага ёрдам беришни ўз олдига катта мақсад қилиб қўйганди.
Хендель фонд бу йўналишда "якуний босқичда экани, 2018 йил охирига бориб қўйилган вазифаларни бажариши ҳамда Африка ва Швейцариядаги миллиондан зиёд болага сифатли таълим тақдим этиши"ни таъкидлади.
"Биз шу мақсадга эришишимиз керак, биз бу болалар олдида маънавий бурчимизни ҳис қиламиз. Улар бу ҳаётда энг яхши таълим ва имкониятларга муносиблар". Хендель фонд 2019-2025 йиллар учун янги мақсадлар белгилашини таъкидлади.
"Айтиш мумкинки, Фонд кичик ёшли болаларга янада кўпроқ эътибор қаратади ва уларга расмий таълим олишда ёрдам беради, - қўшимча қилди у. - Биз Африка қитъасининг жанубий қисмида ўз фаолиятимизни олиб боришда давом этамиз".
Рожер Федерер фонди 2003 йилда асос солинганидан кейин Африканинг олти мамлакати ва Федерернинг ватани бўлган Швейцарияда болалар таълими ривожи учун 36 миллион доллар киритган.
Мавзуга оид
08:45 / 08.06.2026
Ролан Гаррос–2026: Зверев тарихий ғалабага эришди
07:35 / 23.03.2026
Хитойда робот теннис ўйнашни ўрганди: у 96 фоиз аниқлик билан зарбаларни қайтармоқда
13:10 / 21.03.2026
Венчур ва хусусий инвестиция фондлари учун ҳуқуқий асос яратилади
15:27 / 06.02.2026